Қибрай тумани ҳокимияти қулупнай даласи бузилган деҳқонларга 154 млн сўм миқдорида товон пули тўлаб берди. Ҳар бир гектардаги ҳосил учун улар 20 млн сўмдан олишди.
Қибрайда «Янги Ўзбекистон» боғи, «Истиқлол» мажмуаси ва бошқа объектлар қуриладиган майдондаги 8 га қулупнай даласи бульдозерда бузиб ташланди. Ер эгаси ва ижарачиларига товон пулини тўлашга ваъда берилди.
Ижтимоий тармоқларда Қибрайдаги қулупнай далаларидан бири бульдозер билан бузиб ташланаётгани акс этган видео тарқалди. Лавҳада воқеа жойида ички ишлар ходимлари ҳам бўлганлигини кўриш мумкин. Халқ кенгаши депутати Феруза Бабашева «қулупнайни экишдан олдин тўхтатилса бўлмасмиди?», — деб ёзди. Вилоят ИИБ ердаги ҳосилни териб олиш ёки буздириш ишларига ички ишлар ходимлари алоқадор эмаслигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг